Kadrovik PRO: кадрлар бўйича ҳар бир мутахассиснинг ишончли ёрдамчиси

preview

Бугун 1 май куни янги маълумотнома тизими – Kadrovik PROдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлганлигини мамнуният билан маълум қиламиз. Экспертларнинг тавсиялари, ҳужжатларнинг шакллари ва намуналари, лавозим йўриқномаларига мисоллар, «Жавоб берамиз» хизматида экспертлар томонидан қўллаб-қувватлаш ва бошқа фойдали нарсалар – буларнинг барчаси сизни кутмоқда!

 

Kadrovik PRO кадрларни ҳисобга олиш ва иш юритиш, ҳарбий рўйхатга олиш ва кадрлар бўлими ходимлари дуч келадиган юридик масалалар бўйича тавсияларни ўз ичига олади. Тавсиялар тажрибали экспертлар – Меҳнат вазирлиги, ДМИ, ЯММТ вакиллари, кадрлар бўйича амалиётчи мутахассислар, юристлар томонидан тайёрланган. Шунингдек, тавсияларни тайёрлашда янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Профессионал муҳаррирлар сиз ўз масалангиз ечимини топишингиз ва уни амалиётда осон қўллашингиз учун тавсияларни қулай ва тушунарли шаклга келтиришган.

Тавсиялардан ташқари, тизимда қулай ишлаш учун барча нарсалар топилади:

  • Ҳужжатларнинг шакллари ва намуналари
  • «Жавоб берамиз» бевосита мулоқотининг экспресс-маслаҳатлари
  • Батафсил ёзма жавоблар
  • Таътил пулини ҳисоблаш учун онлайн-калькулятор
  • Иш столига ўрнатиш мумкин бўлган профессионал календарь
  • Вебинарлар ва «Норма» ПРМ курсларига чегирмалар

Маълумотнома тизими ва таклиф этилаётган тариф ҳақида 78 150-11-72 телефон рақами орқали батафсил билиш мумкин.

 

– Пулли кириш имкониятини расмийлаштирмасдан kadrovik.uz сайтига кириш мумкинми?

Kadrovik PRO – алоҳида маҳсулот. Фойдаланувчилар учун одатдаги контент. Янгиликлар, ҳуқуқий ҳужжатларнинг шарҳлари ва маслаҳатлар ҳамма учун очиқ ва бепул бўлиб қолади.